Профилактика тадбирлари давом этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқимапиз учун муносиб турмуш тарзини яратиш, энг аввало жаҳон бозорига рақобатдардош маҳсулотлар билан чиқишни тақозо қилади. Бунинг учун эса, корхоналаримизда халқаро стандартларни жорий қилишимиз, янги технологиялар, янгича ишлаб чиқариш услублари, замонавий назорат инфратузилмасини шакллантиришимиз зарур бўлади.

“Ўзстандарт ” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари ўзларига юклатилган вазифалар доирасида мамлакатимиз корхоналарида ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганмоқдалар. 

Департамент мутахассислари томонидан январь ойида 263 та корхонада ўрганишлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар давомида 167 та корхона 344 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.

Шу жумладан Жиззах вилоятида Jizzax kenteks МЧЖ, Sangzor tekstil МЧЖ O`zDSt 3312:2018 стандарти, “Akkumulyator zavodi” AЖ O’zDSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти, Қашқадарё вилоятида “Juvon nur” МЧЖ ГОСТ 2933-93, ГОСТ 2990-78 ва ГОСТ 871-78 стандартлари билан таъминланди.

32 та корхонаданорматив ҳужжатлар тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, замонавийлари яьни халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган 273 та ҳужжатлар етказиб берилди.  

 Департамент мутахассислари шунингдек, халқаро стандартлар жорий этилган 12 та корхонада ҳам бўлишиб,  навбатдаги босқич вазифаларининг амалга оширилиши билан танишишди.   

Ўрганишлар давомида 66 та корхонада 135 турдаги ўлчов воситаларининг қиёслов муддати ўтганлиги аниқланди ва 14 та корхонага 105 турдаги ўлчов воситасини давлат  қиёслов кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу корхоналар қаторига Андижон вилоятида “Glorious Future” МЧЖ, “Vodiy Innovatsiya Savdo” МЧЖ,“Afrometan” МЧЖ ва Навоий вилоятида “Navbahor tekistil” МЧЖ, “Karmana Dilnur” МЧЖ ларни киритиш мумкин.    

Ўрганишлар ўтказилган 263 та корхонадан 24 тасида 19 турдаги маҳсулот хорижга экспорт қилиниши, қолган 239 та корхона маҳсулотлари эса ички бозорга чиқарилиши маълум бўлди.

 Ўз навбатида 263 та корхонанинг 21 тасида 24 турдаги хом ашё ва бутловчи қисмлар хориждан импорт қилиниши, қолган 242 та корхона эса маҳаллий хом ашёдан фойдаланиши аниқланди.

263 та корхонадан 35 тасида синов лабораториялари мавжудлиги, 82 та корхона эса шартнома асосида бошқа синов лабораториялар хизматидан фойдаланиши, қолган 146 та корхонада эса синов лабораториялари мавжуд эмаслиги ва бошқа синов лабораториялар хизматидан фойдаланиш учун шартномалар тузилмаганлиги аниқланди. Ушбу корхоналар раҳбарларига ишлаб чиқаришни замонавий аснога қўйишда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлашда замонавий  лабораторияларнинг нечоғлик аҳамиятга эга бўлиши тушунтирилди.   

Шунингдек, профилактика тадбирлари давомида ўрганилган корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари соҳага оид қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таништирилди.