ЖИДДИЙ ТАҲДИДЛИ МАҲСУЛОТ

Биз юқоридаги мақоламизда ЕИ бозорларида аниқланган сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида маълумот бериб боришимиз тўғрисида маълум қилган эдик. Қуйида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, Европа бозорларида сотувдан олинган айрим маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштирмоқдамиз.  Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг тарқалганлигини ҳисобга олсак, ушбу хборот муштарийларимиз учун фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз. Ахборот халқаро қабул қилинган шаклда берилмоқда:

Пластик қўғирчоқлар тўплами

Хабарнома рақами: A12 / 00273/20

Номи: “Оила – муҳаббат тугамайди”

Таҳдид тури: кимёвий

Тоифаси: Ўйинчоқлар

Русуми/ модели рақами: №.010

Хабарнома тури: Жиддий таҳдидли маҳсулот 

Қўғирчоқнинг пластик материали таркибида нормадан ортиқча ((ўлчанган қиймати 37 мас .%) диоктилфталат мавжуд бўлиб, болаларнинг репродуктив органларига таъсир қилиши мумкин.

Маҳсулот ЕИнинг REACH регламентига номувофиқ.  

Тавсифи: Картон қутига жойланган пластик қўғирчоқ.

Штрих-код:  6975407841768

Ишлаб чиқарилган мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хабарнома Кипрдан тарқатилган.

Спорт сумкаси

Хабарнома рақами: A12 / 00300/20

Таҳдид тури: кимёвий, атроф-муҳит

Тоифаси: Спорт ускуналари, Хобби

Русуми:   “Шимолий куч

Хабарнома тури: Жиддий таҳдидли маҳсулот 

Маҳсулот таркибида қўрғошин,пентабромфенил ва  (декаБДЭ) эфир моддалари(ўлчанган қиймати массаси бўйича мос равишда 0,36 ва 0,16%) нинг ортиқча миқдори мавжудлиги аниқланган. Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдириши билан бирга инсон организми учун ҳам зарарлидир. ДдекаБДЭ эфири одам асаб тизими ва атроф-муҳит учун жуда катта хавф туғдиради. Маҳсулот ЕИнинг REACH регламентига номувофиқ.

Давлат органлари(бошқа шахслар)га тавсия этилган чоралар: истеъмолчиларни таҳдид тўғрисида огоҳлантириш.  

Тавсифи: Тўғри бурчакли қора рангли матодан тайёрланган, фирма белгиси ён қисмига оқ рангда туширилган сумка.

Маҳсулот интернетда ҳам сотилган. Хабарнома Норвегиядан тарқатилган.