Маъмурий жаримага тортилди

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент мутахассислари қатор сертификатлаштириш органларида ўтказишган ўрганишларда маълум бўлдики, баъзи ҳолларда сертификатлаштиришга олинган маҳсулотлар учун синов дастурлари тузилмаслиги, тегишли норматив ҳужжатда белгиланган кўрсаткичлар бўйича синовлар тўлиқ ўтказилмаслиги ёки тадбиркорларнинг сертификатлаштиришга доир аризаларининг кўриб чиқилиши муддатлари асоссиз чўзиб юборилиши ҳоллари  учрамоқда.

Бу тариқа камчиликлар “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК хузуридаги тиббий махсулотларни сертификатлаштириш идораси, “Саноат  геоконтехназорат” давлат   инспекцияси  қошидаги сертификатлаштириш идораси,  Қишлоқ  хўжалик  техникалари ва  технологияларини  синовдан  ўтказиш маркази сертификатлаштириш идораси, Ўлчов ва синов воситаларини сертификатлаштириш бўлими сертификатлаштириш идораларида кузатилди.  Ушбу идоралар раҳбарлари тегишли тарзда огоҳлантирилди ва  камчиликларга бевосита жавобгар бўлган шахслар маъмурий жаримага тортилди.