Россияда текширувлар қандай олиб борилади?

Маълумки, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг анчайин қисми Россия Федерациясига экспорт қилинади. Сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари, губернатор ва ҳокимлар ҳам ўзаро учрашишиб, бу соҳадаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштиришга интилишмоқда.

Шу боис қуйида азиз муштарийларимизга Россия Федерациясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назорати қандай олиб борилиши тўғрисидаги мақолани ўртоқлашишни лозим топдик. Ушбу мақолада келтирилган маълумотлар Россия бозорида савдо қилишга қарор қилган тадбиркорларимиз учун албатта фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз. 

РФда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назорати иккита ташкилот – Россия ветеринария ва фитосанитария  назорати бўйича федерал орган (“Россельхознадзор”) ва Россия инсон саломатлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида федерал назорат органи (“Роспотребнадзор”) томонидан   амалга оширилади.

Улар нималарни текширишади?, Бир-биридан қандай фарқланади?, қуйида шу ҳақда мулоҳаза юритамиз.

“Россельхознадзор”томонидан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариладиган ва ишлов берилмаган барча маҳсулотлар назорат қилинади.

Масалан:

  1. Гўшт, калла-поча, ичак чавоғи билан;
  2. Хом сут маҳсулотлари;
  3. Тухум;
  4. Асаларичилик маҳсулотлари;
  5. Мева-сабзавот ва дон-дун;

Бироқ текшириш кўпчилик давлат инспекцияларидагидек, дастлаб ҳужжатларни ўрганишдан бошланади: 

  1. Киришдаги пешлавҳа;
  2. Истеъмолчи бурчаги;
  3. Нархларнинг тўғри расмийлаштирилиши;
  4. Истеъмолчилар учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиси тўғрисидаги маълумотларни эркин олиш имконияти;
  5. Бинонинг эгалик ёки ижара ҳуқуқи ҳужжатлари;
  6. Ходимларнинг санитария дафтарчаси мавжудлиги ва таббий кўрикдан ўтганлиги;
  7. Санитария хулосалари;
  8. Маҳсулот сотишга лицензиялар;
  9. Маҳсулот турига боғлиқ бошқа ҳужжатлар.

Роспотребнадзор” билан фарқи

“Россельхознадзор”нинг вазифа ва функцияларини кўпинча “Роспотребнадзор” билан адаштиришади. Ҳар иккала идора озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ корхоналар фаолиятини назорат қилишсада, улар фаолияти бир-биридан фарқ қилади? Жадвалга эътибор қаратамиз:

  Россельхознадзор Роспотребнадзор
Тўлиқ расмий номи Федеральная служба по ветеринарному и фитосанитарному надзору Федеральная служба по надзору в сфере защиты прав потребителей и благополучия человека
Нимани текширади Ҳеч қандай ишлов берилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ишлов берилган маҳсулот(масалан, термик ишлов), истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси, санитария ҳолати
Кимга бўйсунади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги РФ ҳукумати
Режали текширувлар даврийлиги Ҳар 3 йилда

Бу икки идора вазифалари тақсимоти РФ ҳукуматининг 2009 йил 14 декабрдаги №1009-сон қарорида батафсил ёритилган. Агар текширувчи ўз ваколатлари доирасида ишлаётганлигига шубҳа туғилса, ушбу ҳужжатга таяниш лозим бўлади.  

“Россельхознадзор”нинг режали ва режадан ташқари текширувлари

Режали текширишлар камида уч йилда бир марта ўтказилади ва одатда гўшт, тухум, сут ва асал каби маҳсулотларда ўтказилади. 

Режадан ташқари текширишлар корхона(ферма ёки дўкон)да сифати талабга жавоб бермайдиган маҳсулот мавжудлиги тўғрисида тегишли маълумот тушса, ўтказилиши мумкин. Режадан ташқари текширувлар аҳоли ёки ҳуқуқий шахсдан тушган шикоятлар ёки матбуотда чиққан ахборотлар негизида ташкил этилиши мумкин. Агар истеъмолчи заҳарланиши ёки ҳаётига хавф туғилганлиги тўғрисида хабар олинса, текшириш ўша заҳоти дарҳол амалга оширилиши мумкин, бу ҳолда тадбиркор ҳатто огоҳлантирилмайди ҳам. Бошқа текширувлар ҳақида тадбиркорга камида бир кун(режали текширувда – 3 кун) олдин хабар берилади.

Хабарда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  • Текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруқ реквизитлари;
  • Текшириш предмети ва тури(ҳужжатли ёки сайёр), уни ўтказиш манзили ва муддати;
  • Текшириш предмети бўйича ҳужжат ва маълумотларни тайёрлаш тўғрисида талабнома. 

Текшириш қандай ўтказилади

Ҳужжатли текшириш тўлиқ идора ҳудудида ўтказилади. Текшириладиган шахсга ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади, уларнинг нусхалари 10 кун муддатда текширувчига тақдим этилиши керак.  

Агар тадбиркор баъзи сабабларга кўра талаб қилинган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни тақдим этолмаса, белгиланган муддатда сабаблари кўрсатилган ёзма тушунтириш хати бериши керак. 

Сайёр инспекция инспектор томонидан корхона(дўкон)га келиб, гувоҳномаси ва текширув ҳақидаги топшириқни кўрсатиши билан бошланади.  Ҳужжатлардаги барча исм-шарифлар, муддат ва манзиллар ҳақиқийлигини диққат билан текширинг.  Топшириқда шунингдек, текшириш ўтказиш мақсади ва асоси кўрсатилиши керак.     

Агар сайёр текшириш режали тусда бўлса, у фақат корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари иштирокида ўтказилиши керак. Текшириш кўпи билан 30 кунда якунланиши керак.
 “Россельхознадзор” инспектори дастлаб, текширилувчига савол билан мурожаат қилиши ва жавобларни ёзиб олиши керак бўлади. Кейин маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.   

Аграр соҳа ходимлари янгидан иш бошлаган тадбиркорларга  “Россельхознадзор”  инспектори билан очиқ мулоқот қилишни, барча муаммоли ва “нозик” масалаларни очиб беришни маслаҳат беришади, шунда текширишлар “чуқурлашмасдан” ўтиши эҳтимоли каттароқ бўлади.   

Масалан, минерал ўғитларга рухсатнома йўқлигини, улардан воз кечганлигингизни асосли тушунтириб беришингиз, текширувчини тупроқ таркибини таҳлил қилишга рағбатлантирмайди. 

“Россельхознадзор” инспектори сайёр текшириш давомида қўшимча маълумотлар, ҳужжатлар ва маҳсулот намуналари сўрашга ҳаққи бор. Текширувчига берилаётган барча намуналарга, албатта топшириш далолатномаси тузилиши керак.  

Дастлабки режали визит одатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ишлашни ташкиллаштириш борасидаги тавсиялар билан якунланади. Текшириш якунида инспектор икки нусхада далолатнома тузади, хулоса беради, текширишлар китобида қайд қолдиради. 

Текшириш далолатномасида барча комиссия аъзолари ва ўтказилган назорат тадбирлари рўйхати албатта кўрсатилиши керак.    

Агар текширилувчи текширувчиларнинг хулосасидан норози бўлса, ёки улар ҳаракатида хатолик кўрса(масалан, ваколат доирасидан чиқишса),  далолатномани тасдиқламасдан, раддия расмийлаштириш  мумкин. У  идора томонидан бир ой мобайнида кўриб чиқилади.

“Роспотребнадзор” фаолияти тўғрисида эса, кейинги мақолаларимиздан бирида  алоҳида тўхталиб ўтамиз.