Юз ниқобларига давлат стандартлари тасдиқланди

Добро пожаловать в WordPress. Это ваша первая запись. Отредактируйте или удалите ее, затем начинайте создавать!

Мамлакатимизда ҳозирги кунда юз ниқоби (маска) ишлаб чиқарувчи 193 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Юз ниқобини ишлаб чиқариш учун амалдаги ягона давлат стандарти мавжуд эмас эди. Корхоналар фақатгина ўлчамларига талаблар белгиланган ташкилот стандартларидан фойдаланиб келишган. “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан халқаро стандартлар(Европа Иттифоқининг EN 14683 стандарти)га уйғунлаштирилган 2 таЎзбекистон давлат стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳозирги кунда ушбу давлат стандартлари корхоналарга бепул етказилмоқда.

Жумладан Қорақалпоғистонда юз ниқоби  ишлаб чиқарувчи 12 та корхоналарда кунига 99 минг дона маҳсулот тайёрланмоқда.

Навои вилоятида 7 та корхонада кунида 51 минг дона юз ниқоби ишлаб чиқарилмоқда.

Хоразм вилоятида 18 та юз ниқоби ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Мазкур корхоналарда бир кунда 110 минг дона ниқоб ишлаб чиқарилмоқда.

Андижон вилоятида 16 та юз ниқоби ишлаб чиқарадиган корхона бўлиб, уларда кунига 231 минг дона маҳсулот тайёрланмоқда.

Сирдарё вилоятида 7 та корхонада  140 минг дона юз ниқоби ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу ва республикамизнинг барча турдош корхоналарида  ўтказилган ўрганишлар якунида уларнинг ҳаммаси  тиббий ниқоб ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган янги O`zDst 3452-2020  ва O`zDst 3453-2020 давлат стандартлари билан бепул таъминланди.

Аҳолига сотилаётган юз ниқобларининг хавфсизлигини ўрганиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари томонидан Тошкент шаҳри дорихоналарида сотилаётган 7 хил юз ниқобларидан намуналар олиниб, Санитария-эпидемиология синов лабораториясида тегишли таҳлиллардан ўтказилди. Ўтказилган синовлар  натижасида мазкур ниқоблар (формальдегид, фенол, стирол ва бутил спирти кўрсаткичлари бўйича)амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланди.

Добро пожаловать в WordPress. Это ваша первая запись. Отредактируйте или удалите ее, затем начинайте создавать!