Коронавирус пандемиясидан ҳимояланиш учун Хитой стандартлари олинди

 Коронавирус пандемиясидан химояланишда Хитой стандартлари  олинди 

Хеч кимга сир эмас, бугун коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда. Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 7 апрел куни Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш ташкилотидан тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари (қўлқоп, халат) учун ишлаб чиқилган 23 та стандарт  олинди.

Ушбу стандартлар маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари махсулотларини илғор ривожланган давлатларнинг стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш хамда уларни  ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

           Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш ташкилоти (SAC) стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га  мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси