СЕ ТАМҒАЛАНИШИ

СЕ тамғаланиши деганда нимани тушунамиз:

CE (французча Conformité Européenne жумласининг қисқартмаси бўлиб, “Европача мувофиқлик” маъносини билдиради, инглизчаси CE Marking) тамғаланиши маҳсулот ЕИ(Европа иттифоқи) директивалари  ва уйғунлаштирилган стандартларининг асосий талабларига мувофиқлиги ҳамда тегишли директиваларга мувофиқлик текширувларидан ўтганлигини тасдиқловчи махсус белги ҳисобланади.    

СЕ тамғаланиши  CE-Kennzeichnung(Европа сифат директиваларига мувофиқлик белгиси), Ҳамжамиятнинг Янги ва Глобал ёндошувлари Директивалари қамровига тушадиган маҳсулотлар учун мажбурий тусга эга бўлиб, уларга СЕ белгиси туширилиши талаб қилинади, бу ҳол ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига боғлиқ бўлмасдан, уни тушириш ёки мажбурий бўлади ёки туширилиши ман қилинади.     

                             CE MARK                             Нотўғри тамғалаш

Қайси маҳсулотлар мажбурий ҳисобланади:         

СЕ мажбурий сертификатлаштирилиши қуйидаги маҳсулотлар гуруҳларига жорий қилинади:

Директива рақамиМаҳсулот тоифалари
2014/35/EUПаст вольтли ускуналар
2014/29/EUБосим остидаги оддий (идиш)найлар
2009/125/ECЭнергетика билан боғлиқ маҳсулотлар эко-дизайнлари
2000/14/ECБинодан ташқарида ишлатиладиган ускуналардан чиқадиган шовқин даражаси
2009/48/ECБолалар ўйинчоқлари хавфсизлиги
(EU) 305/2011Қурилиш маҳсулотлари
2014/30/EUЭлектромагнит мувофиқлик
2006/42/ECМашина ва ускуналар
89/686/EECШахсий ҳимоя воситалари
2014/31/EUТортиш(ўлчаш) учун ноавтоматик ускуналар
2009/142/EC (бывш. 90/396/EEC)Газсимон ёқилғини ёқиш ускуналари
92/42/EEC, 93/68/EEC, 2004/8/EC, 2005/32/ECСув қиздириш(суюқ ёқилғи ёки газда ишлайдиган)  қозонлари
2014/28/EUФуқаролик мўлжалидаги портловчи моддалар
93/42/EEC, 98/79/EC, 2000/70/EC, 2001/104/EC, Тиббий буюмлар
(EC) 1907/2006 Кимёвий таркиботлар(REACH)
90/385/EEC, 93/42/EEC, 93/68/EEC, 2007/47/ECФаол уланадиган тиббий қурилмалар
98/79/ECin-vitro ни диагностика қиладиган тиббий анжомлар
2014/34/EUПортлаш хавфи  мавжуд муҳитларда ишлатиш учун ускуна ва ҳимоя тизимлари 
94/25/EC, 2003/44/ECСайр қемалари
2014/33/EUЛифт ва кўтариш механизмлари
2014/68/EUБосим остидаги ускуналар
99/5/ECЭлектр алоқасининг электромагнит ва бошқа  ускуналари
2000/9/ECОдамларни ташиш учун осмаарқон йўллар  
2014/32/EUЎлчов асбоблари
2013/29/EUМушакбозлик буюмлари
72/245/ЕЕС*2009/19/ЕСАвтомобиль маҳсулотлари (E-mark)

СЕ тамғалашини тушириш ҳуқуқини олиш учун қуйидагиларни бажариш керак:  

  • маҳсулот қайси директива(лар)га мувофиқ келишини аниқлаш;
  • маҳсулотни баҳолашнинг қўллаб бўладиган текширувларини аниқлаш;
  • маҳсулотнинг қайси европа стандартига мувофиқ бўлиши лозимлигини аниқлаш;
  • маҳсулотнинг муайян турига қўлланиладиган ЕИ уйғунлаштирилган стандартларини, мавжуд бўлмаганда эса баҳолаш учун Европа ҳужжати талабларини аниқлаш;   
  • маҳсулот директиваларда келтирилган барча муҳим талабларга тўлиқ мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилиш;
  • маҳсулот мувофиқлигини ЕИ ваколатли органи иштирокида мустақил таҳлилдан ўтказиш талаб қилин(маслиги)ишини аниқлаш;
  • мавжуд таҳдидлар таҳлилини қўшган ҳолда зарур техник ҳужжатларни тайёрлаш;
  • мувофиқлик декларациясини, уни тасдиқловчи исботлари билан биргаликда тайёрлаш, бу ҳужжатлар Европа иттифоқи ваколатли органларининг биринчи сўровига мувофиқ тақдим этилиши керак;
  • маҳсулотга ва/ёки ўров-идишига ҳамда илова ҳужжатларига СЕ тамғалашини тушириш.

СЕ тамғалашини ким тушириши керак:

СЕ тамғалаш маҳсулот ишлаб чиқарувчиси (ЕИ ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам) томонидан ёки унинг ЕИ доирасидаги ваколатли вакили томонидан туширилади.