Амалий ёрдам кўрсатилмоқда

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари мамлакатимизда карантин чекловлари ўрнатилганлигига қарамасдан, тегишли соҳаларда корхоналарга масофадан бўлсада ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

Мутахассисларимиз томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллиги давомида
2113 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирлар давомида 1163 та корхона 3817 та зарур техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.

137 та корхонада 3259 та мавжуд норматив ҳужжатлар долзарблаштирилди.

Мутахассисларимизнинг бевосита ёрдамида 99 та корхонада 116 та халқаро стандартлар жорий этилди. 

Масалан  Наманган вилоятида  “Namangan agro logistika” МЧЖ  EЭK OOH FFV-02, ЕЭK OOH FFV-13, EЭK OOH FFV-19, EЭK OOH FFV-23,
EЭK OOH FFV-26, EЭK OOH FFV-29, EЭK OOH FFV-36, EЭK OOH FFV-37,
EЭK OOH FFV-50,  EЭK OOH FFV-51, EЭK OOH FFV-63, Codex stan 293:2008,
Codex stan 310:2013,
“Jahon evro servis”МЧЖ Гост ИСО 31370-2008,
“Asadbek savdo servis” ва “Muhammad ali vodiy tikuv servis” Гост ИСО 3758-2014,
“Viktoriya collection” ХК, “Women dress textile” МЧЖ ГОСТ ИСО 3758-2014 Codex stan 310-2013 “Dodane-textile” МЧЖ Гост ИСО 3758-2014 халқаро стандартлари билан таъминланди. Бухоро вилоятида “Buxoro shams savdo” МЧЖ ва
“City building group” МЧЖ, Жиззах вилоятида 
“Jizzax kenteks” МЧЖда O`zDSt ISO 9001:2015 стандарти бўйича сифат менежмент тизими жорий этилди.

116 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу жумладан Наманган вилоятида  “Bunyodkor-Maxsudbek fayz” МЧЖ импорт қилинган дастгоҳларга, “Alviero” ХК, “New  trust world” МЧЖ, “Navbahor textile” МЧЖ, Андижон вилоятида “Nafis kosmetik” МЧЖ, “Malika mebel” МЧЖ, “Omad xamroҳ mezon” МЧЖ, “Do’st business” МЧЖ,
Жиззах вилоятида “Golden star oil rm” МЧЖ, “Shuxrat Muҳabbat” МЧЖ, “Paxtakor mingchinor” МЧЖларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига мувофиқлик сертификати олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

186 та корхонага 1034 турдаги ўлчов воситаларини давлат  қиёслов кўригидан ўтказилишида кўмаклашилди.

Профилактика тадбирлари натижасида ўрганилган корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари соҳага оид қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар  билан таништирилиб, зарур консультациялар берилди.