Сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш долзарб вазифа

Жорий йил 9 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари иштирокида “Замонавий қурилишлар: уларда ишлатилаётган қурилиш маҳсулотлари халқаро стандартлар талабларига жавоб берадими?” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Департамент бошлиғи ўринбосари К. Бекмирзаев жамоа томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берди. Анжуманда шунингдек маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш борасида истеъмолчилар томонидан тушган саволларга ҳам мутахассисларимиз жавоб беришди.

Батафсил