Сифатли металл – қурилиш мустаҳкамлиги гарови

Мамлакатимизда  олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг кўлами ва шитоби, уларда фойдаланилаётган қурилиш маҳсулотларининг сифатига ҳам алоҳида эътибор қилишни тақозо қилмоқда. Авввал хабар қилганимиздек, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари қурилиш майдончалари, қурилиш материаллари бозорларида бўлишиб, маҳсулотлар сифати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги, масъулларнинг  бу борадаги малакаси  ва талабчанлиги билан қизиқишди. Мутахассислар бу борадаги янги талаблар, республика ҳукумати томонидан қабул қилинган сўнгги қарор ҳамда тегишли норматив ҳужжатлар билан таништирилиб, уларни қўллаш бўйича зарур тавсиялар берилди. Қуйидаги тасвирларда Департамент мутахассисларининг Фарғона вилояти қурилиш обьектлари ва металл савдо бозорларидаги   олиб борган таҳлилий ўрганишлари билан танишишингиз мумкин.