Истеъмолчи манфаатлари ҳимоямизда

Департамент мутахассислари томонидан янги қурилаётган биноларда ишлатилаётган металл ва бошқа боғловчи материаллар сифатини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Мутахассисларимиз бу сафар ўрганиш ишларига, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси,  маҳаллий ҳокимият ва буюртмачи ташкилот вакиллари ҳамда  Ўзбекистон миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла”  канали журналистларини жалб қилишди. Биргаликда тайёрланган ушбу кўрсатувнинг эътиборли томони шундаки,  ўрганиш жараёнлари эфирга узатилаётган “Истемолчи” дастурида металл маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари харидорга оддий тилда тушунтирилиб, алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган қирраларига урғу берилган.

Қуйида ушбу кўрсатув эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.