Қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июльдаги “Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 456-сон қарори билан синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби белгиланди.

Департаментнинг Хоразм вилояти мутахассисилари ушбу қарор ижроси юзасидан Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш билан шуғулланадиган корхоналар мутахассислари иштирокида семинар ўтказишди. Чунки мазкур корхоналарда синов лабораторияси кўзда тутилган бўлиб, қарорга биноан уларнинг техник малакалилиги белгиланган тартибда маъқулланиши лозим.   

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг  ушбу қарори талаблари иштирокчиларга тушунтириб берилди. Шунингдек  Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш”, “Метрология” ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунларни тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.   

Семинар мавзуга оид қизғин муҳокамалар билан ўтиб, иштирокчиларнинг савол ва мулоҳазаларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар  берилди.