“ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР”

Бугун 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлигига эса 31 йил тўлди.  “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департаментда ҳам бутун мамлакатимизда бўлгани каби она тилимизга бағишланган  “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Департамент бошлиғи жамоа аъзоларини тил байрами билан қутлаш билан бирга, ҳар биримиз  тилимизнинг ривожига … Read more

ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛИ СИФАТЛИМИ?

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент масъуллари мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада ҳамда айрим қурилиш объектларида сифатли ва хавфсиз металл(арматура) маҳсулотларидан фойдаланиш юзасидан ўрганиш ва профилактик тадбирлар ўтказди.– Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент директори Зойир Амонов. – Бу … Read more

НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Департамент мутахассислари томонидан корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари таъминланишини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу мақсадларда жорий йилнинг 9 ойи давомида 2936 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирлар давомида 1783 та корхона 5966 та техник регламент ва стандартлар билан бепул таъминланди. 203 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан амалий … Read more

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ИДОРАЛАРИГА КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қурилиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4718-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, аҳолининг замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилиши белгиланган бўлиб, … Read more

ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАРИ АМАЛГА КИРИТИЛДИ

Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва қўшимча қулайликлар яратиш  мақсадида бир турдаги маҳсулотларга ягона талабларни белгиловчи 12 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди. Ушбу стандартлар, талаблари турлича бўлган  322 та ташкилот стандартлари ўрнига ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорларимизга бепул берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорларимиз эндиликда ушбу маҳсулотлар учун янгидан ташкилотнинг стандарти ишлаб чиқишга … Read more

ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР

Ёшлар ҳар қандай жамиятнинг ҳаракатлантирувчи кучи, келажаги, истиқболи каби сўзлар тагида улкан маъно яширинган. Жамият ўз ёшлари тарбиясига, мафкураю-маънавиятига эътиборсиз бўлса, яқин келажакда ҳар томонлама инқирозга учрашига тарих такрор ва такрор гувоҳлик берган. Шу боис мамлакат раҳбарияти ёшларимиз тарбияси, соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли … Read more

АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРГА ЯНГИ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарори билан “Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент ва уни жорий этиш жадвали тасдиқланди. Ушбу техник регламент аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит, юридик ва жисмоний шахслар ва давлат мулкини ҳимоя қилиш мақсадида алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига талабларни белгилайди. Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) … Read more