АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРГА ЯНГИ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарори билан “Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент ва уни жорий этиш жадвали тасдиқланди.

Ушбу техник регламент аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит, юридик ва жисмоний шахслар ва давлат мулкини ҳимоя қилиш мақсадида алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига талабларни белгилайди.

Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалада бўлган алкоголсиз ичимликлар, уларнинг хом ашё ва таркибий қисмлари, ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилади.

Техник регламентнинг 1-иловасида келтирилган ичимликлар тартибга солиш объектлари ҳисобланади.

“Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент 2021 йил 2 декабрдан кучга киради.