НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Департамент мутахассислари томонидан корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари таъминланишини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу мақсадларда жорий йилнинг 9 ойи давомида 2936 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирлар давомида 1783 та корхона 5966 та техник регламент ва стандартлар билан бепул таъминланди. 203 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу жараёнда  343 та корхонада 1878 турдаги ўлчов воситасини давлат  қиёслов кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар  872 та маҳсулот экспорт қилувчи, 266 та  бутловчи қисмларни импорт қилувчи, ва 1798 та тўлиқ маҳаллий хом ашё ва эҳтиёт қисмлар негизида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўтказилиб, ушбу корхоналар раҳбар ва мутахассисларига халқаро стандартларни жорий қилишнинг мақбулликлари ва имтиёзлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, профилактика тадбирлари давомида корхоналарнинг раҳбар ва мутахассислари соҳага оид барча қонун ва қарорлар билан таништирилди.