“ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР”

Бугун 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлигига эса 31 йил тўлди. 

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департаментда ҳам бутун мамлакатимизда бўлгани каби она тилимизга бағишланган  “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Департамент бошлиғи жамоа аъзоларини тил байрами билан қутлаш билан бирга, ҳар биримиз  тилимизнинг ривожига баҳоли қудрат  ҳисса қўшишга, бунинг учун ҳеч бўлмаганда тилни чуқурроқ билишга  ҳаракат қилишимиз, ўқиб-ўрганишимиз зарурлигини алоҳида таъкидлади.

         “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг  Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Пардаев ўз чиқишида она тилимизнинг тарихий илдизлари, соҳада амалиётга киритиш истиқболларига атрофлича  тўхталиб ўтди.          Тадбир мутахассисларнинг ўзбек тилида соҳага доир норматив ҳужжатлар яратиш борасидаги қизғин муҳокамалари билан якунланди.