ПРОФИЛАКТИКА НАТИЖАЛАРИ НАМОЁН БЎЛМОҚДА

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари қарийб икки йилдан буён корхоналарда бўлишиб, замонавий стандартларнинг жорий қилиниши ва уларга риоя этилишининг нақадар муҳимлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардош бўлишида, энг муҳими сифат кўрсаткичларининг таъминланишида мувофиқлик сертификати мавжудлиги ва ўлчов ускуналарининг тўғри ишлаши кафолатланиши корхона ривожланишининг асосий тамал тоши бўлиши тўғрисида тушунтириш ишларини изчил олиб боришмоқда. … Read more

ЗАМОНАВИЙ СТАНДАРТЛАР – ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТЛАР ГАРОВИ

Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш, унинг рақобатбардош бўлиши, жаҳон меҳнат тақсимотида ўзига хос ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар жадал амалга оширилмоқда. Ушбу  ҳаракатлар албатта энг биринчи галда норматив ҳужжатларни янгилашни, уларнинг бозор талабларига мувофиқ товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги билан тавсифланади. Департамент мутахассислари ҳам амалдаги  стандартларни ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда таҳлилдан ўтказиб … Read more

СИФАТСИЗ КЎМИР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Департамент мутахассислари юртимизнинг барча ҳудудларида сифатсиз ва стандарт талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва аҳолига сотилишининг олдини олиш бўйича ўрганишлар олиб боришмоқда. Яқинда Департаментнинг Навоий вилояти мутахассислари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ  таркибида “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кармана кўмир омборида кўмир брикетлари ишлаб чиқарилиши ва сақланиши билан танишишди. Бу ҳақда вилоят “Дўстлик … Read more

СИФАТИ КАФОЛАТЛАНМАГАН МАҲСУЛОТ СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Маълумки  маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш “Ўзстандарт” агентлиги хузуридаги Департаментнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.   Департаментнинг Хоразм вилояти мутахассислари томонидан бозорлар ва савдо шахобчаларида сифатсиз ва нуқсонли махсулотларни аниқлаш бўйича  тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда. Ушбу ўрганишлар давомида сифатсиз ва нуқсонли махсулотлар ишлаб чиқарган қатор корхоналарга кўрсатмалар чиқарилиб, аниқланган камчиликлар … Read more

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субьектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда жаҳон бозорида  рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўрин эгаллаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу вазифаларни бажариш учун эса, энг аввало ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши талаб этилади. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари ушбу … Read more

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА САФАР МАЗМУНЛИ ЎТДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Департамент мутахассислари ҳудудларда ташкил этилаётган саноат кластерларида бўлишиб, соҳага тегишли масалаларда тадбиркорларга бевосита жойида кўмак беришмоқда. Ўтган ҳафта адоғида ҳам бир гуруҳ мутахассисларимиз Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Бўзатов туманларида ташкил этилаётган саноат кластерлари занжирига кирувчи корхоналар вакиллари билан учрашиб, семинар ўтказишди. Семинарда корхоналарга тегишли стандарт ва техник регламентлар тарқатилиши билан бирга, уларни … Read more

САНОАТ КЛАСТЕРЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

Маълумки Республикамиз Президенти томонидан жорий йил 18 августида “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилинган эди.  Ушбу фармон ҳамда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Хукумат комиссиясининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Департамент мутахассислари корхоналарда бўлишиб, ўрганишлар ўтказишмоқда. Хусусан Департамент мутахассислари Сурхондарё вилоятида ташкил этилиши кўзда тутилаётган саноат … Read more