Маълумки Республикамиз Президенти томонидан жорий йил 18 августида “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилинган эди. Ушбу фармон ҳамда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Хукумат комиссиясининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Департамент мутахассислари корхоналарда бўлишиб, ўрганишлар ўтказишмоқда.
Хусусан Департамент мутахассислари Сурхондарё вилоятида ташкил этилиши кўзда тутилаётган саноат кластерлари занжирига киритилган корхоналарда бўлишиб, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган ҳар бир қадамда зарур бўладиган стандартлар ва техник регламентларни аниқлаб (57 та стандарт (8 таси халқаро) ва 6 та техник регламентлар) етказиб беришди. Мутахассисларимиз шунингдек, ушбу корхоналарни доимий оталиққа олишиб, ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган маҳсулотларнинг тегишли стандарт ва регламентларга мувофиқ бўлишида амалий ёрдам кўрсатишади.
Манзилли дастурга киритилган хар бир корхонага стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва сертификатлаштириш соҳаларида барча зарурий маълумотлар жамланган Қўлланмалар тарқатилди.
Бундан ташқари, корхоналарга зарур бўлган 5 та янги техник регламентларни (қурилиш, қурилиш хом ашёси, мебель, мева ва сабзавот) ишлаб чиқиш белгилаб олинди.