ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субьектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда жаҳон бозорида  рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўрин эгаллаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу вазифаларни бажариш учун эса, энг аввало ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши талаб этилади. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишиб, халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий қилиш ва уларга риоя қилишнинг нақадар муҳимлигини тушунтириш ишларини давом эттиришмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Департамент мутахассислари   3203 та корхонада бўлишиб, тушунтириш ишларини олиб боришди.  

Ушбу тадбирлар давомида 2003 та корхона 6820 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.

237 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан,  414 та корхонада 2245 турдаги ўлчов воситалари давлат қиёслаш кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу жумладан 893 таси экспорт қилувчи, 275 та хом ашё ва зарур техника ускуналари импорт қилувчи  корхоналарда суҳбатлар ўтказилиб, экспорт-импорт амалиётларини амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган унсурлар тўғрисида тушунчалар берилди

 Профилактика тадбирлари натижасида ўрганилган корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари соҳага оид барча қонун ва қарорлар билан таништирилди ҳамда соҳа юзасидан аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.