СИФАТИ КАФОЛАТЛАНМАГАН МАҲСУЛОТ СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Маълумки  маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш “Ўзстандарт” агентлиги хузуридаги Департаментнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

  Департаментнинг Хоразм вилояти мутахассислари томонидан бозорлар ва савдо шахобчаларида сифатсиз ва нуқсонли махсулотларни аниқлаш бўйича  тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ўрганишлар давомида сифатсиз ва нуқсонли махсулотлар ишлаб чиқарган қатор корхоналарга кўрсатмалар чиқарилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши таъминланди.

Жумладан: “TIMUR NAZAR” ОК томонидан ишлаб чиқарилаётган “Кефир” маҳсулотнинг ишлаб чиқариш санаси ва сақлаш муддати кўрсатилмаганлиги, “ХОНҚА ЗИЛОЛ СУВ” ХК томонидан ишлаб чиқарилаётган  “Айрон” маҳсулотида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаганлиги, “БУНЁДКОР ШОВОТ” ФХ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Кефир” ва “Сузма” маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва меъёрий ҳужжат белгиси мавжуд эмаслиги, “BOBUR-BEK QAYMOQ-LARI” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган  “Кефир” маҳсулоти ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаганлиги ва меъёрий ҳужжат нотўғри белгиланганлиги, “KOMIL XO`JA” ОК томонидан ишлаб чиқарилаётган “Қаймоқ” маҳсулот ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаганлиги, “JAVOXIR SHOXRUX SERVIS” ХК томонидан ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулот ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаганлиги сабабли стандарт талаблари бузилганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва камчиликлар бартараф қилинди.

Департамент ходимлари томонидан бу каби ўрганишлар давом эттирилади. Ҳурматли истеъмолчиларимиздан эса, маҳсулот харид қилишда сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатини талаб қилиш, маҳсулот ёрлиғида ишлаб чикарилган санаси ва сақлаш муддати кўрсатилганлигига эътибор қаратишни ҳамда ушбу талаблар бажарилмаган ҳолатда албатта Департаментнинг ҳудудий мутахассисларига мурожаат қилишни сўраб қоламиз.

Бозор ва дўконларимизда сифатли маҳсулотлар сотилишида жамоатчилик назоратини ўрнатишга барчамиз масъулмиз.

“Ўзстандарт” агентлиги хузуридаги

Департаментнинг  Хоразм вилояти бўйича  

етакчи мутахассиси Б.Худайбергенов