ХОРАЗМДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2020 йил 28 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида ўтказилган “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология миллий тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда қўйилган вазифалар ижроси юзасидан Урганчда “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиғи А.Аскаров (онлайн тарзда), Департамент, “ЎзТЕСТ” ДУК Хоразм филиали мутахассислари ҳамда  ишлаб чиқарувчилар иштирокида   семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиғи А.Аскаров (онлайн тарзда) 28 сентябр куни ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонидан қўйиган вазифалар, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилишда яратилган  қулайлик ва имкониятлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди.

Шунингдек, семинарда Департамент бош мутахассиси Ш.Атаев ва “ЎзТЕСТ” ДУК Хоразм филиали раҳбари А.Худайбергановлар соҳада олиб борилаётган ишлар, янгидан қабул қилинган техник регламент ва стандартлар, синов лабораторияларини замонавийлаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш” ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган қоидалар тўғрисида тўхталиб ўтишди. 

Йиғилиш якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар  берилди. Семинар баҳс ва мунозаралар асосида қизиқарли тарзда якунланди.