“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент фаолиятининг муҳим қирраларидан бири бу – озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналарда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини доимий ўрганиб бориш ва маҳсулотлар сифатини мунтазам назорат қилишда кўмаклашишдан иборат.
Шу кунларда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда йодланган ош тузи маҳсулотлари сифатига нисбатан эътирозлар билдирилмоқда.
Шу боис, Департамент мутахассислари томонидан республикамизда йодланган ош тузи ишлаб чиқараётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан жойлашган “MIRDJALIL GRAND INVEST” МЧЖ томониданаҳолимиз дастурхонига “Rizq” савдо белгиси остида етказиб берилаётган “yodlangan osh tuzi” ўрганилганда, тамғаланишида маҳсулот нави ва тортилиш йириклиги, йодловчи қўшимчанинг номи, йоднинг миқдори, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, O`zDSt 5.8 бўйича мувофиқлик белгиси, амалдаги стандарт белгиси, ва “O`zbekistonda ishlab chiqarilgan” ёзуви тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу корхонага аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Муҳтарам тадбиркорларимиздан эса, машаққатли меҳнат эвазига ишлаб чиқарган маҳсулотларини тамғалаш қоидаларига албатта риоя қилиш лозимлигини эслатиб қоламиз.