КЎРСАТКИЧЛАР ИККИ КАРРА ОШИРИЛАДИ

Маълумки, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш мақсадида, профилактика тадбирларини амалга ошириш Департаментнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.

 Департамент мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қўйилган вазифалардан руҳланган ҳолда ўтган йил якунларини танқидий таҳлил қилиш билан бирга, жорий йилга салмоқли марралар белгилашмоқда.  Хусусан, Департаментнинг  Хоразм вилояти мутахассислари томонидан 2020 йилда 271 та тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ўтказилди. Ушбу жараёнда 35 та корхонага мувофиқлик сертификатини олишда, 42 та корхонада фойдаланилаётган 120 та ўлчов воситаларини қиёсловдан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек 169 та корхона 423 та (ГОСТ, ISO, O`z DSt ва ҳоказо) меъёрий хужжатлари билан таъминланди ва 247 та меъёрий ҳужжатларини долзарблаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилда ушбу кўрсаткичлар камида икки баравар кўпайтирилиши  режалаштирилмоқда. Бунинг учун етарли асосларга эгамиз, – дейди етакчи мутахассис Бобур Худайбергенов, – Департамент ташкил этилгандан кейинги ўтган икки йил давомида анчайин иш тажрибасига эга бўлиш, назарий билимларимизни  ошириш билан бирга, замонавий иш услубларини ҳам ўзлаштирмоқдамиз.

“Ўзстандарт” агентлиги хузуридаги

Департаментнинг Хоразм вилояти бўйича  

етакчи мутахассиси Б.Худайбергенов