Профилактика натижалари таҳлил қилинмоқда

Ўтган 2020 йил Департамент мутахассислари фаолиятида ҳам  маълум обьектив қийинчиликлар юзага келган бўлсада, мутахассисларимиз замонавий иш услублари – ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда  қўйилган вазифаларни муваффақиятли адо этишди. Йил давомида  3761 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди. Натижада 2 450 та корхона 8 211 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди. Шу жумладан маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга 329 та техник регламент ва стандартлар етказиб берилди.

         Ушбу даврда 267 та ишлаб чиқариш субьектида, шу жумладан  озиқ-овқат саноати бўйича 106 та, қишлоқ хўжалигида 8 та, енгил саноатда 24 та, қурилиш соҳасида 62 та,   чармсаноат бўйича 4 та, нефть ва газ саноатида 28 та, кимё саноати 12 та ва бошқа соҳадаги 23 та корхоналарда стандартларнинг жорий этиш ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар якунида 86 та корхона томонидан маҳсулотларнинг белгиланган норматив ҳужжатларга риоя қилинмасдан ишлаб чиқарилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, озиқ-овқат саноатида 50 та, енгил саноат 12 та, қурилишда 8 та, чарм-пойабзал саноатида 4 та, қишлоқ хўжалигида 3 та   ва бошқа соҳаларда 9 та корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолатлар бўйича корхоналар раҳбарияти огоҳлантирилди ва тегишли техник регламентлар ва стандартлар билан таъминланиб, мазмун моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.