“Давлат тилида иш юритиш” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Бугунги кунда республикамизда иш юритилиши ҳамда ҳужжатлар алмашинуви жараёнлари давлат тилида олиб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш Департаменти ташаббуси билан чоп этилган “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмаси мазкур соҳани тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзстандарт” агентлигида мазкур қўлланманинг мазмун моҳиятига бағишланган учрашувда тизим ташкилотлари ҳамда марказий аппарат масъулларига қўлланмани иш юритишда қўллаш, ундан самарали фойдаланиш ва давлат тилида иш юритишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.