ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ СИФАТИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ

Ўтган ҳафта адоғида ЕИнинг истеъмол моллари хавфсизлигини назорат қилувчи  RAPEX тизимига янгидан аниқланган сифатсиз маҳсулотлар киритилди.  Қуйида ушбу рўйхатга киритилган ва  мамлакатимиз ички бозорига киритиш ман қилинган баъзи товарлар  тўғрисида маълумот халқаро қабул қилинган шаклда берилмоқда. Тўлиқ маълумотлар эса, одатдагидек сontrol.standart.uz электрон манзилида.

ЁРИТИШ УСКУНАСИ

Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот                                     

Маҳсулот номи: E27 LED Globe Bulb Light Lamp Radar  Sensor Ambient PIR Motion 3/5/7/9                                                              

Тоифаси: Истеъмол моллари

Тавсифи: Оқ рангли LED лампа. Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Таҳдид тури: Электр токи уриши

Таҳдид: Чироқнинг бурама таянч қопқоғи осон ечилиши оқибатида,    ток ўтадиган қисми очилиб қолишига олиб келади. Натижада фойдаланувчи унга тегиб, электрдан жабрланиши мумкин. Маҳсулот ЕИнинг паст кучланишли элект ускуналари бўйича кўрсатмаси ва  EN 62560 Европа стандарти талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Оқ картон қути

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хабарнома Буюк Британиядан тарқатилган

СОЧНИ ТУРМАКЛАШ  ЭЛЕКТР ТАРОҒИ

Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот                    

Маҳсулот номи: Massage Straight Hair Comb2021-w2-10022927-f.jpg

Русуми: Langou

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Таҳдид тури: Куйиш, электр ток уриши, ёнғин

Тавсифи: Қора, қизил, пушти, бинафша рангли электр тароқ. Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Таҳдид: Маҳсулот симлари нозиклиги туфайли ишлатиш жараёнида электр токи кучига чидамаслиги ва уланган жойидан узилиши мумкин. Натижада фойдаланувчи очиқ симларга тегиши ва ток уриши эҳтимоли бор. Бундан ташқари маҳсулотни ишлатиш жараёнида симлари қизиб кетиб ёнишга мойил, бу эса фойдаланувчи танаси куйишига олиб келиши мумкин. Маҳсулот ЕИнинг паст кучланишли элект ускуналари бўйича кўрсатмаси ва EN 60335 Европа стандарти талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Картон қути

Хабарнома Буюк Британиядан тарқатилган