Сифат таъминланишида ташиш ва сақлаш ҳам муҳим

Департамент томонидан Сурхандарё вилоятининг Шеробод тумани дехкон бозорида ахолига сотилаетган озик-овкат махсулотларининг сифати урганилди. Савдо объектларига махсулотларни белгиланган талаблар буйича саклаш юзасидан зарурий тушунчалар берилди.

Жамоатчилик иштироки муҳимлиги таъкидланди

Бугун Миллий матбуот марказида Департамент раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида мамлакатимиз корхоналарида ўтказилаётган профилактика тадбирларининг боришига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дастлаб, Департамент бошлиғи З.Амонов профилактика тадбирларининг бориши, тадбиркорларга тегишли соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдам,  уларга етказиб берилган норматив ҳужжатлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Сўнгра ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Департамент раҳбарияти ва мутахассисларига мурожаат қилишди. … Read more

“ОРГАНИК ВА ОРГАНИК-МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТУҒРИСИДА”ГИ УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАСДИҚЛАНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил                                  18 ноябрдаги 729-сонли қарори билан органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқариш, тамғалаш, қадоқлаш, ташиш, сақлаш, йўқ қилиш, қайта ишлаш ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи “Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент тасдиқланди. Ушбу регламент                       2022 йил 1 майдан эътиборан амалга киритилади. Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан … Read more

Мурожаатнома: «Ўзстандарт» агентлиги тизимида янгича ёндашувлар, янгича ташаббуслар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида юртимизнинг барча соҳаларидаги мақсад ва вазифалар белгилаб берилган. Айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини амалга ошириш масаласи устуворлик касб этади. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент ёшлари билан ташкил этилган учрашувнинг асосий мавзуси Мурожаатнома ва ундаги устувор йўналишларга қаратилди. Семинарда кўргазмали маълумотлар асосида Мурожаатномада белгиланган йўналишлар юзасидан ёшлар ўзларининг … Read more

ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг вақтини тежаш мақсадида,  ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаштириш аризаларини “Ягона дарча” (singlewindow) ахборот тизими орқали топшириш тизими йўлга қўйилган. Яқинда  Департаментнинг  Сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат назорати бўлими мутахассислари мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан ушбу аризаларнинг кўриб чиқилишини  ўрганишди.                    Ўрганишларда аксарият мувофиқликни баҳолаш органларида амалга киритилган ушбу амалиётни … Read more

ҚУЛОҚ ТОЗАЛАГИЧДА ҚЎРҒОШИН!

Аввал хабар қилганимиздек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи  (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотларнинг мамлакатимиз ички бозорига киритилишининг олдини олиш  ахборот тизими шакллантирилмоқда. ЕИнинг истеъмол моллари хавфсизлигини назорат қилувчи  RAPEX тизимига янгидан аниқланган сифатсиз маҳсулотлар киритилди.  Қуйида ушбу рўйхатга киритилган ва  мамлакатимиз ички бозорига киритиш ман қилинган баъзи товарлар  … Read more

ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Департамент мутахассисларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонунчиликка риоя қилинишида тадбиркорлик субьектларига кўмаклашиш борасидаги саьй-ҳаракатлари давом этмоқда. Ушбу тадбирлар жорий йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши “қониқарсиз” баҳоланган туманларда айниқса фаол ўтказилмоқда. Январь ойида Республикамиздаги 300 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилган бўлса, уларнинг 248 таси ушбу ҳудудларда амалга оширилди. Мутахассисларимиз ушбу корхоналарга ташрифи давомида уларга … Read more

ИДИШДА ҚАДОҚЛАНГАН ИЧИМЛИК СУВИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 861-сонли қарори  билан “Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент тасдиқланган эди. Қарорда техник регламентнинг амалга киритилиши расмий эълон қилинган кундан 18 ой ўтгандан кейинга белгиланган.       Ушбу техник регламент талаблари халқаро стандартлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи техник регламентига уйғунлаштирилганлиги билан аҳамиятга моликдир.   Техник … Read more

ЎЙИНЧОҚЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ ШАРТ

Маълумки дўконларда пластик материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқлари турфа хил. Хўш, уларнинг ҳаммаси ҳам хавфсизми, болажонларимизнинг соғлигига таҳдид туғдирмайдими?  Қуйида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган ва ЕИ бозорига киритилиши ман қилинган ўйинчоқлар тўғрисида сўз боради.  ПЛАСТИК ЎЙИНЧОҚ Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот Маҳсулот номи: Yellow Duck Русуми: номаълум Тавсифи: пластик сариқ ўрдаклар Таҳдид тури: кимёвий Хавф: … Read more

ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сонли қарори  билан «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти янги таҳрирда тасдиқланди. Ушбу умумий техник регламентда ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган талаблар, шу жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш), муомалага чиқариш, сотиш, намуна … Read more