ЎЙИНЧОҚЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ ШАРТ

Маълумки дўконларда пластик материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқлари турфа хил. Хўш, уларнинг ҳаммаси ҳам хавфсизми, болажонларимизнинг соғлигига таҳдид туғдирмайдими?  Қуйида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган ва ЕИ бозорига киритилиши ман қилинган ўйинчоқлар тўғрисида сўз боради

ПЛАСТИК ЎЙИНЧОҚ

Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот

Маҳсулот номи: Yellow Duck

Русуми: номаълум

Тавсифи: пластик сариқ ўрдаклар

Таҳдид тури: кимёвий

Хавф: Ўйинчоқ таркибида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP)  (ўлчов қиймати: оғирлиги 24,7%) ва дибутилфталат (DBP)  (ўлчов қиймати: оғирлиги 8,6%) мавжудлиги аниқланди. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб,  репродуктив тизимга жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH регламенти талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Полиэтилен пакет.

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хабарнома Польшадан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.

ПЛАСТИК ҚЎҒИРЧОҚ

Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот

Маҳсулот номи: Fish Doll

Русуми: номаълум

Тавсифи: Сув париси кўринишидаги пластик қўғирчоқ

Таҳдид тури: кимёвий

Хавф: Ўйинчоқда таркибида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP)  (ўлчов қиймати: оғирлиги 33,6%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб,  репродуктив тизимга жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH регламенти талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Олд томони шаффоф картон қути.

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хабарнома Польшадан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.