ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Департамент мутахассисларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонунчиликка риоя қилинишида тадбиркорлик субьектларига кўмаклашиш борасидаги саьй-ҳаракатлари давом этмоқда. Ушбу тадбирлар жорий йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши “қониқарсиз” баҳоланган туманларда айниқса фаол ўтказилмоқда.

Январь ойида Республикамиздаги 300 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилган бўлса, уларнинг 248 таси ушбу ҳудудларда амалга оширилди. Мутахассисларимиз ушбу корхоналарга ташрифи давомида уларга зарур бўлган 757 та меъёрий ҳужжат билан таъминлашиб, 92 та ўлчов воситалари давлат қиёслов кўригидан ўтказилиши ва сертификатлаштириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатишди.

 Профилактика тадбирлари давомида ўрганилган корхоналарнинг раҳбар ва мутахассислари соҳага оид барча қонун, қарорлар билан таништирилди ва норматив ҳужжатлар жорий қилиниши борасида тегишли кўрсатмалар берилди.