ҚУЛОҚ ТОЗАЛАГИЧДА ҚЎРҒОШИН!

Аввал хабар қилганимиздек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи  (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотларнинг мамлакатимиз ички бозорига киритилишининг олдини олиш  ахборот тизими шакллантирилмоқда. ЕИнинг истеъмол моллари хавфсизлигини назорат қилувчи  RAPEX тизимига янгидан аниқланган сифатсиз маҳсулотлар киритилди.  Қуйида ушбу рўйхатга киритилган ва  мамлакатимиз ички бозорига киритиш ман қилинган баъзи товарлар  тўғрисида маълумот халқаро қабул қилинган шаклда берилмоқда. 

БОЛАЛАР УЧУН АВТОМОБИЛ ЎРИНДИҒИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Chair Assembly

Русуми: Номаълум

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Жароҳатланиш

Тавсифи: Автомобилда фойдаланиш учун болалар ўриндиғи. Маҳсулот онлайн тарзда сотилган.

Хавф: Автоҳалокат вақтида ушбу ўриндиқ бўйи нисбатан узунроқ бўлган болаларни ҳимоялашда етарлича барқарор эмас. Ушбу маҳсулот БМТ ЕИК(Европа иқтисодий комиссияси)нинг 44-04 –сон кўрсатмаси талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: картон қути

Хабарнома Голландиядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.

БАТАРЕЙКАДА ИШЛАЙДИГАН ҚУЛОҚ ТОЗАЛАГИЧ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Suction Ear Cleaner  

Русуми: InnovaGoods Wellness Care

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Атроф-муҳит учун хавф

Тавсифи: Батареяда ишлайдиган оқ рангли қулоқ тозалич

Хавф: Маҳсулотнинг таркибида қўрғошин тўйинмаси ҳаддан ташқари кўп (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 42,7%гача). Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдиради. Маҳсулот RoHS 2 (Европа Иттифоқи кўрсатмаси)  талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: ушбу маҳсулот оқ қутида сотилади. Шунингдек, интернетда ҳам сотилади.

Хабарнома Швециядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.