“ОРГАНИК ВА ОРГАНИК-МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТУҒРИСИДА”ГИ УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАСДИҚЛАНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил                                  18 ноябрдаги 729-сонли қарори билан органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқариш, тамғалаш, қадоқлаш, ташиш, сақлаш, йўқ қилиш, қайта ишлаш ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи “Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент тасдиқланди. Ушбу регламент                       2022 йил 1 майдан эътиборан амалга киритилади.

Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотади ва қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади……………………………………………………