Жамоатчилик иштироки муҳимлиги таъкидланди

Бугун Миллий матбуот марказида Департамент раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида мамлакатимиз корхоналарида ўтказилаётган профилактика тадбирларининг боришига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда дастлаб, Департамент бошлиғи З.Амонов профилактика тадбирларининг бориши, тадбиркорларга тегишли соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдам,  уларга етказиб берилган норматив ҳужжатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Сўнгра ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Департамент раҳбарияти ва мутахассисларига мурожаат қилишди.

Қарийб бир соат чўзилган анжуманда қизғин муҳокамалар бўлиб, Департамент бўлим бошлиқлари ва муайян йўналишдаги мутахассислари ҳам, маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга кенг жамоатчиликни ва ОАВни жалб этишнинг аҳамияти тўғрисида ўз  фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Анжуманда шунингдек, Департаментнинг манзилли кўмагида замонавий, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган қатор корхоналар вакиллари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари  бундай учрашувлар  даврийлигини ошириш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида таклиф билдирдилар.