ХАЛОС ҚИЛАДИМИ, ДУЧОР ҚИЛАДИМИ?!

Жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси боис дезинфекциялаш воситаларига талаб кескин ошиб кетганлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳол ўз навбатида ушбу маҳсулотларнинг турфа хил турларининг кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ бозор ва дўконларимизда учраётган дезинфекция воситаларининг ҳаммаси ҳам хавфсиз ва сифатлими?  Қуйида ЕИ бозорларида сотувдан олинган хавфли ва сифатсиз дезинфекциялаш воситалари тўғрисида сўз боради.

Қўлларни дезинфекциялаш воситаси

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Instant hand sanitiser

Русуми: ibcccndc

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Куйиш, кимёвий, ёнғин, соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: 50 мл яшил қопқоқли пластик идишга қадоқланган. Маҳсулот онлайн равишда, хусусан AliBaba Group орқали сотилади.

Хавф: Маҳсулотда этанол моддаси меъёридан кам(ҳажми бўйича ўлчанган қиймати 11%). Натижада фойдаланувчини бактерия ва микроблардан ҳимоя қилолмаслиги ва касаллик юқтиришига олиб келиши мумкин. Шунингдек, маҳсулот таркибида метанол (ҳажми бўйича ўлчанган қиймати 26%) моддаси мавжуд. Бу модда асаб тизими ва кўзларга заҳарли таъсир қилади. Бундан ташқари хавф хатар ва фойдаланиш ҳақидаги йўриқнома мавжуд эмас. Бу эса фойдаланувчининг маҳсулот хавф хатари ва зарари ҳақида маълумот ололмаслини билдиради. Маҳсулот ўров-идиши сифатсиз ва ёш бола уларни осонликча очиши мумкин.   Метанол моддасини беихтиёр ютиш ўлимга ёки кўзига тегса,  кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Маҳсулот Биоцид(зарарли, шу жумладан касал қўзғатувчи организмлар билан кураш учун мўлжалланган кимёвий модда ёки микроорганизм) маҳсулотлар талаб ва қоидаларига мувофиқ эмас.

Хабарнома Швециядан тарқатилган.

Қўлларни дезинфекциялаш воситаси

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Guardian Hand & Skin Guardian Hand & Skin

Русуми: Guardson ApS

Ишлаб чиқарувчи давлат: Дания

Хавф тури: Кимёвий

 Тавсифи: Дезинфекциялаш воситаси турли миқдорда (10,5; 25; 50; 250 мл) турли идиш(пуркагичли, кўпик чиқарувчи)ларга  қадоқланган бўлиб, қўлларни ҳўллаш учун пакетга жойланган нам салфеткалар билан бирга сотилади.  

 Хавф: Маҳсулот таркибида полихексанид (PHMB) моддаси мавжуд  (қайд этилган тўйинмаси: 0,8%). PHMB гигиена мақсадларида фойдаланишга рухсат этилмаган ва тез-тез ёки узоқ вақт фойдаланилганда катта хавф туғдиради.  Шунингдек кўзга ва ютиб юборилса ички органларга жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот Биоцид маҳсулотлар талаб ва қоидаларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: Ушбу дезинфекциялаш воситаси пуркагичли диспенсерларда сотилади (кичкинаси: 10,5 мл; ва чўнтак ҳажмдагиси: 25 мл), кўпик чиқарувчиси(чўнтак ҳажмдагиси: 50 мл; ва стол флакони: 250 мл). Қўлларни дезинфекцияловчи нам салфеткалари пакетга 20 донадан жойланган ҳолатда сотилади. Маҳсулот онлайн тарзда ҳам сотилган.

Хабарнома Даниядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.