БОЛАНГИЗГА ЎЙИНЧОҚ ОЛИШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан ташкил этилган хавфли ва сифатсиз маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотлар жойлаштириладиган  сontrol.standart.uz  порталига киритилган маҳсулотлар сони 900 га яқинлашиб қолди. Улар жумласида болажонларимиз учун мўлжалланган 170 тадан кўпроқ ўйинчоқлар ҳам мавжуд. Шу боис улар билан танишиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз.

ЁҒОЧ ЎЙИНЧОҚ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Wooden magnetic pieces

Русуми: Salon Roger Fireworks

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Бўғилиш

 Тавсифи: Ёғочдан ишланган магнитли кичик ўйинчоқ автотранспортлар. Маҳсулот интернет орқали ҳам сотилган.

Хавф: Ўйинчоқ тўпламида майда қисмлар мавжуд. Кичик болалар уларни оғзига солиб, бўғилиб қолиши мумкин. / Маҳсулот Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли EN  71-1 Европа стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Хабарнома Бельгиядан тарқатилган.

ЎЙИНЧОҚ ҚУРОЛЛАР ТЎПЛАМИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Shooting Game

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Кимёвий

 Тавсифи: Тўплам пластик нишон, ўйинчоқ телефон, пластик ўйинчоқ тўппонча ва 3 та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавф: Ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги  бис (2-этилгексил) фталат (DEHP)  (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 5,1%) ва дибутилфталат (DBP)  (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 11%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб,  репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Юза қисми шаффоф  блистер ва орқа қисми картон билан қадоқланган.

Хабарнома Венгриядан тарқатилган.

ЎЙИНЧОҚ ҚУРОЛЛАР ТЎПЛАМИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Shooting Gun Game                                 

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Кимёвий

 Тавсифи: Ўйинчоқлар тўпламида 1 та пластик ўйинчоқ милтиқ, 1 та ўйинчоқ камон, ҳар иккаласи учун 3-3 туридаги сўрғичли снарядлар, ва 3 та пластик ўрдак ва кўзойнак мавжуд.

Хавф: Ўйинчоқнинг ўқ сўрғичлари осонликча олинади. Агарда ёш бола уларни оғзига солса сўрғич узилиб чиқиб, нафас йўлларини беркитиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги  бис (2-этилгексил) фталат (DEHP)  (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 6,6%) ва дибутилфталат (DBP)  (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 10%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб,  репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH регламенти ва Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли EN  71-1 Европа стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: Юза қисми шаффоф блистер ва орқа қисми картон билан қадоқланган.

Хабарнома Венгриядан тарқатилган.

ПЛАСТИК ЎЙИНЧОҚ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Music Lollipop

Русуми: HUANGER

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Бўғилиш

 Тавсифи: Батареяда ишлайдиган lollipop-ширинлиги кўринишидаги ўйинчоқ.

Хавф: Ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот  Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли EN  71-1 Европа стандарти талабларига мувофиқ эмас.

 Ўров-идиши: Блистер ойначали картон қути

Хабарнома Полшадан тарқатилган.

НОҒОРА

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Handtrommel – Drum

Русуми: HUANGER

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Бўғилиш

 Тавсифи: Пластик тутқичли ноғора.

Хавф: Ўйинчоқнинг майда қисмларини  осонликча ажратиш ва синдириш мумкин. Ёш бола синган бўлакларни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва EN 71-1 Европа стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: шаффоф  блистер

Хабарнома Белгиядан тарқатилган.

ЗАРГАРЛИК ЎЙИНЧОҚЛАРИ ТЎПЛАМИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Hi Swell! Make Scented Accessories Jewelry Design Super set

Русуми: Hi Swell!

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Кимёвий

 Тавсифи: Хушбўй ҳидли заргарлик буюмларини ва девонхона жиҳозларини ясаш учун мўлжалланган ўйинчоқлар тўплами. Маҳсулот  хушбўй пластикдан ишланган ҳар хил рангли заргарлик буюмларини ва майда харфлар ва тақинчоқларни ўз ичига олади. Болалар улардан ўз хоҳишидаги заргарлик буюмларини ясаши мумкин.

Хавф: Aнанас кўринишидаги пластик маржон материалида ҳаддан ташқари кўп миқдордаги Ди-изононилфталат (DINP) ва Di(2-ethylhexyl) фталат (DEHP) мавжуд (ўлчов кўрсаткичлари: мос равишда 23,3% ва 94,8%). Ушбу фталатлар болаларнинг соғлиғига ёки репродуктив тизими ва жигарига зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH регламенти талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: шаффоф пластик блистер ва картон қути

Хабарнома Финляндиядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.