ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР

Ҳар йили 8 март куни Халқаро хотин-қизлар куни сифатида кенг нишонланадиган бу байрамни аёлларимиз, опа-сингилларимиз ажиб бир интиқлик билан кутишади. Чунки бу кунда уларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади, бетакрор хислатларию, ўзига хос ва беқиёс гўзалликлари эътироф этилади. Мазкур таъриф ва тасанноларнинг барчасига сўзсиз қўшилган ҳолда, келинг, бу байрам тарихига бир назар ташлайлик…  

8 март 1908 йилда илк бор АҚШда байрам қилинган. 1911 йилдан халқаро хотин-қизлар куни Германия, Австрия, Дания ва Швейцарияда нишонланган. 1975 йилдан эса БМТда халқаро хотин-қизлар куни сифатида эътироф этилиб, байрам қилиниб келинади. Дастлаб, аёлларнинг тенг ҳуқуқлигини ҳимоя қилиш куни сифатида қатор мамлакатларнинг социал-демократик партиялари томонидан илгари сурилган бу ғоя, кейинчалик ўзининг сиёсий тусини йўқотиб, умумхалқ байрам – оналар, хотин-қизларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ҳар кундаги, ҳар ондаги вазифамиз эканлигини эслатиш кунига айланди.

Департамент ходимлари 8 март дам олиш куни эканлиги боис, бугун 5 март куни маънавият хонасига тўпланишди. Чунки жамоа кўрки, фахри бўлган 10 нафар мўътабар аёлларимизни табриклашга, уларга энг эзгу тилакларни билдиришга ошиқмай бўладими?!

Тантанали тадбирни Департамент раҳбари З. Амонов кириш сўзи билан очди ва аёлларимизни қизғин табриклаб, жамоа аъзоларини ҳам уларга бўлган эҳтиромларини билдиришга чорлади. Йиғилиш байрамона кайфият, эзгу тилаклар, ўйин-кулгу билан ўтди.