ИШЛАР КОРХОНАБАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департаментда корхонабай ишлаш тизими жорий этилган бўлиб,  мутахассислар  ҳудудларда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субьектларига соҳага доир масалаларда жойига чиққан ҳолда кўмаклашишмоқда. Жумладан Департаментнинг Навоий вилоятидаги мутахассислари Кармана тумани Сардоба МФЙ ҳудудида янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарида бўлишди. Мутахассислар Автомобиль(пикап, кичик юк машинаси, минивен, йўлтанламас, электромобиль) ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган    «Navoi-Motors» ХК, сульфат кальций ва дикальцийфосфат кимёвий моддалари ишлаб чиқариш режалаштирилаётган    «Navoi Agro Fertilizers» МЧЖ ХК , антрахинон (буёқ тайёрлашда қўлланиладиган модда) ишлаб чиқариш арафасида турган «Нydrogen Energy» МЧЖ қўшма корхоналари мутасадди ходимларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда  ўлчаш воситларини қиёслаш ва калибрлаш бўйича тавсиялар беришди. Бундан ташқари ишлаб чиқаришга ISO 9001 сифатни бошқариш тизимининг жорий этилиши корхонанинг экспорт имкониятларини янада кенгайтириши тушунтирилди ва чет элларда маҳсулотлар импортига қўйиладиган талаблар тақдим этилди.

Департамент мутахассислари шунингдек ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилаётган,  минерал ўғитлар ва аммоний сульфат ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган  «Chemical Industry» МЧЖ,   ўз олдига турли бўёқ компонентлари тайёрлашни мақсад қилиб қўйган «Zarafshon Industry Teсhnology» МЧЖ ҚКга ҳам ташриф буюришди ва соҳага доир вазифаларни амалга ошириш юзасидан тушунчалар беришди.