ҲИМОЯ НИҚОБЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИМИ?

Мана бир йилдирки, жаҳон бўйлаб коронавирус пандемияси ҳукм сурмоқда. Ушбу шароитда мамлакатимиз раҳбарияти, тегишли масъул ташкилотлар, қолаверса халқимиз саьй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, юртимизда ушбу юқумли дарднинг тарқалиш суръатлари жиловланди. Шу билан бирга дўконларимизда турли мамлакатлардан келтирилган ҳимоя ниқоблари ҳам кўпайиб қолди. Уларнинг ҳаммаси ҳам белгиланган талабларга жавоб берадими, ҳақиқатан ҳам вирусдан ишончли ҳимоя қилаоладими? Қуйида ЕИ бозорларида сотувдан олинган, мамлакатимиз ички бозорига олиб киритилиши таъқиқланган, бироқ илгарироқ киритилган бўлиши эҳтимоли бўлган ҳимоя ниқоблари тўғрисида маълумот берамиз.  

ФИЛЬТРЛИ ҲИМОЯ НИҚОБИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: YOMASI KN95

Русуми: Guardson ApS

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: KN95 туридаги ҳимоя ниқоби. Маҳсулот онлайн тарзда ҳам сотилган.

Хавф: Маҳсулот майда заррачалардан (вирус) ҳимоя воситаси сифатида тақдим қилинган, лекин унинг фильтри тегишли органлар (Европа) томонидан тасдиқланмаган. Агарда маҳсулотдан фойдаланиш пайтида қўшимча ҳимоя воситалари қўлланилмаса, у хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ва ўзидан микроб ўтказиши мумкин. Маҳсулот Шахсий ҳимоя воситалари қоидаларига ва Европа EN 149 стандартига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: Оқ ва кўк рангли идишда қадоқланган.

Хабарнома Латвиядан тарқатилган.

ФИЛЬТРЛИ ҲИМОЯ НИҚОБИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: DUST MASK MASQUE

Русуми:

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: Бир марталик ҳимоя ниқоби.

Хавф: Маҳсулот майда заррачалардан (вирус) ҳимоя воситаси сифатида тақдим қилинган, лекин унинг фильтри тегишли органлар (Европа) томонидан тасдиқланмаган. Агарда маҳсулотдан фойдаланиш пайтида қўшимча ҳимоя воситалари қўлланилмаса, у хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ва ўзидан микроблар ўтказиши мумкин. Маҳсулот Шахсий ҳимоя воситалари  қоидаларига ва Европа EN 149 стандартига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: Ниқоб полиэтилен пакет ичига 50 донадан жойланиб,, картон қутига қадоқланган.

Хабарнома Люксембургдан тарқатилган.

ФИЛЬТРЛИ ҲИМОЯ НИҚОБИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Protective Mask KN95

Русуми:

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: KN95 тоифасидаги нафас йўлларини ҳимоя қилувчи  оқ  рангли ҳимоя ниқоби

Хавф: Маҳсулот 2016/425 Европа иттифоқи регламенти ва Европа стандарти EN 149:2009 га мувофиқлиги тўғрисидаги декларация билан экспорт қилинади, леки Европанинг тегишли органлари томонидан сертификатланмаган. Агарда маҳсулотдан фойдаланиш пайтида қўшимча ҳимоя воситалари қўлланилмаса, у хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ва ўзидан микроб ўтказиши мумкин. Маҳсулот Шахсий ҳимоя воситалари тўғрисидаги қоидаларга ва Европа EN 149  стандарти талабларига мувофиқ эмас

Ўров-идиши: ҳимоя ниқоби картон қутига 10 донадан қадоқланган.

Хабарнома Люксембургдан тарқатилган.

ФИЛЬТРЛИ ҲИМОЯ НИҚОБИ

Хабарнома тури:  жиддий таҳдидли маҳсулот

Маҳсулот номи: Disposable Face KN95

Русуми: Xina

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: Респираторли оқ рангли ҳимоя ниқоби.

Хавф: Маҳсулот CE (Европа сертификацияси) белгисига эга, аммо тегишли ташкилотлар томонидан ҳимоя воситаси сифатида тасдиқланмаган. Агарда маҳсулотдан фойдаланиш пайтида қўшимча ҳимоя воситалари қўлланилмаса, у хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ва ўзидан микроб ўтказиши мумкин.  Маҳсулот Шахсий ҳимоя воситалари тўғрисидаги қоидаларга ва Европа EN 149  стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: маҳсулот қизил ва қора ҳарфлар билан ёзилган картон қути ичига 20 донадан жойланиб, ҳар бири алоҳида полиэтилен пакетда қадоқланган. Маҳсулотнинг юза қисмида                   KN95 ва йўриқномасида FFP2 тоифасига тегишли эканлиги ёзилган.

Хабарнома Люксембургдан тарқатилган.

 Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.