БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ БИЛАН

Юртимизда фасллар келинчаги бўлмиш баҳор эшик қоқмоқда. Тозариш, уйғониш, янги ҳаёт тимсоли кўклам кириб келмоқда. Янгиланиш, ҳаётга, табиатга, инсонга муҳаббат рамзи Наврўзи олам яқинлашмоқда!

Ҳалқимизнинг асрлар оша бугунгача етиб келган минг йиллик анъаналаридан бўлган, қишнинг қорли, қировли кунларидан мосуво бўлаётган она табиат уйғонишига далда  баҳорги ҳашар – ободончилик  тадбирлари юртимиз бўйлаб қизғин тус олмоқда.

Департаментнинг барча вилоятлардаги ходимлари ҳам ушбу қадимий ва муқаддас анъанамизда иштирок этиш учун баҳорий кайфият билан боғу-боғчалар қўйнига отланишган…