ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Департаментнинг Хоразм вилояти мутахассислари томонидан ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

  Департамент Хоразм вилояти биносида бўлиб ўтган учрашувда Урганч Давлат университети талаба ёшларига “Ўзстандарт” агентлигининг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функциялари тўғрисида тушунча берилди. Шунингдек Департаментда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлик субъектларига соҳа юзасидан кўмаклашиш,  профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби, маҳсулотларни сифатсиз ишлаб чиқариш ва сотилиши олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, давлат назоратини ўтказиш тартиботи ва қабул қилинган тегишли қонун ва қарорлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, сертификатлаштириш ва метрология соҳалари бугунги кунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларига кириб борганлиги, ёшлар қайси йўналишда фаолият кўрсатмасин, албатта ушбу соҳаларга дуч келиши ва шу боис таълим жараёнларида уларга алоҳида эътиборли бўлишлари лозимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида мутахассислар ёшларнинг саволларига жавоб беришиб, яхши ўқиш, чуқур таълим олишга даъват қилишди.