ГАЗОБЕТОН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ КЎПАЙТИРИЛАДИ

Маълумки Президентимиз мамлакатимизда олиб борилаётган улкан қурилишларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида замонавий, тежамкор ва арзон  қурилиш материали бўлган газобетон ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини уқтирган эдилар.  «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д.Саттаров ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида янги ташкил этилган “YANGIOBOD-BUNYODKOR-QURILISH” МЧЖда бўлиб, газобетон ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Маҳсулот “UzTest” ДУК тизимидаги сертификатлаштириш идорасида мувофиқлик сертификати  олган бўлиб, ушбу қурилиш материалига қўйилган барча талабларга жавоб бериши билан эътиборга лойиқ.  «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д.Саттаров корхона раҳбари билан суҳбатда, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш,  рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари билан қизиқди ва ушбу масалаларда агентлик томонидан зарур ёрдам берилажагини билдирди.