КОСМЕТИКА ГЎЗАЛЛИК ВОСИТАСИМИ ЁХУД САЛОМАТЛИККА ТАҲДИД?!

Гўзалликка интилиш ҳар бир аёл учун табиий туйғу. Айниқса ХХ аср иккинчи ярмидан кейин дунёда  аёллар ҳуқуқлари таъминланишига эътибор кучайиши билан, гўзаллик воситаси ҳисобланмиш косметика ва парфюмерия воситалари ишлаб чиқариш кескин ривожланиб, саноатнинг алоҳида тармоғига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бироқ шу билан бирга  бу воситаларнинг таркибида кимёвий моддалар жуда катта миқдорни ташкил қилишини ҳамма ҳам билмаса керак…  Уларнинг кўпчилиги канцероген ва нейротоксик хусусиятларга эга бўлиб, инсон организмига жиддий хавф туғдиради. Фақатгина жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида ЕИ бозорларида 44 та косметика ва парфюмерия воситаларининг зарарли хусусиятга эга эканлиги аниқланиб, савдодан олинди. Ўз навбатида ушбу маҳсулотларнинг  мамлакатимизга олиб кирилиши ҳам чекланди. Қуйида улар жумласига кирувчи бир қатор маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

ШАМПУН ВА КОНДИЦИОНЕР

Тоифаси: Косметика

Код ТН-ВЭД: 3305100000

Маҳсулот: Шампун ва кондиционер

Тавсифи: Пластик идишларга қуйилган шампун ва кондиционер

Огоҳлантириш тури: Бошқа хавф даражаларига эга маҳсулотлар

Тури: Эҳтиёж товарлари

Огоҳлантириш рақами: A11/00001/21

Огоҳлантирувчи мамлакат : БЕЛЬГИЯ

Таъминотчи мамлакат: Ноъмаълум

Хавф тури: Кимёвий

Номи: Fructis Hair Food

Русуми: Garnier

Тури / модел рақами: Fructis Hair Food (Banana, Aloe Vera, Macadamia, Papaya,…)

Тўпи/ штрих-коди:

OECD Портал тоифаси:

Хавф:

Нуқсони: Маҳсулотнинг ўзига хос шакли, ранги ва кўриниши туфайли, ёш бола ёки заиф киши уни егулик  деб ўйлаши мумкин. Агарда маҳсулот ичиб юборилса соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Чунки маҳсулот таркибида сиртқи-фаол,  кўпик ҳосил қилувчи модда бўлиб,  у нафас йўлларида кўпик ҳосил қилиши натижасида, кимёвий пневмонияга олиб келади. Кимёвий пневмония болалар ва катта кишиларни ўлим ҳолатигача олиб келиши мумкин. Маҳсулот озиқ-овқат иммитацияси Кўрсатмасининг талаб ва қоидаларига жавоб бермайди.

Огоҳлантирувчи давлатлар томонидан кўрилган чоралар: Тамғаланишида маҳсулотнинг зарарлилиги ҳақида огоҳлантириш

Ўров-идиши: Идиш сиртида меваларнинг тасвири туширилган.

СОЧБЎЁҚ

Тоифаси: Косметика

Маҳсулот номи: Сочбўёқ

Тавсифи: Чақамуғчой(сариқчой) мойи билан Эрон хинасидан тайёрланган табиий крем

Огоҳлантириш тури: Жиддий

Тури: Истеъмол маҳсулотлари

 Огоҳлантирувчи давлат: ЛИТВА

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ЛАОС

Хавф тури: Кимёвий

Номи: KPEM-XHA

Русуми: Fitocosmetic

Хавф: Маҳсулот таркибида қўзғатувчанлик, қичитувчанлик ва аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин бўлган консервант 2-феноксиэтанол (ўлчанган қиймати: 1,4%) мавжуд. Феноксиэтанол гематотоксик ва енгил қичитиш хусусиятига эга модда бўлиб, қон ва жигарга зарар етказиши мумкин. / Маҳсулот Европа Парламенти ва Кенгашининг 2009 йил 30 ноябрдаги косметик маҳсулотлар тўғрисидаги 1223/2009(ЕC) -сонли Низомига мос келмайди.

Огоҳлантирувчи давлат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни бозордан чақириб олиш

Ўров-идиши: Қартон қутига жойланган пластик пакет.

ХИНА МАҲСУЛОТИ

Тоифаси: Косметика

 Маҳсулот номи: Хина маҳсулоти

Тавсифи: Хина маҳсулоти

Огоҳлантириш тури: Жиддий

Тури: Истеъмол товарлари

 Огоҳлантирувчи давлат:  БИРЛАШГАН ҚИРОЛЛИК

Ишўлаб чиқарувчи мамлакат: ПОКИСТОН

Хавф тури: Кимёвий

Номи: Henna Emergency Cone Henna

Русуми: Rasm E

 Хавф: Маҳсулот терига / бош терисига суртилганда қичитма ва кимёвий куйишга олиб келиши мумкин. / Бу косметик маҳсулотлар тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайди.

Огоҳлантирувчи давлат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни бозордан чиқариш

Ўров-идиши: Конус шаклидаги ўров-идишга ўралган. Конуслар хинали аёл тасвири туширилган кўк қутига қадоқланган.

ТЕРИНИ ОҚАРТИРУВЧИ ВОСИТА

Тоифаси: Косметика

Маҳсулот номи: “Терини оқартирувчи восита”

Тавсифи: Пушти ёрлиқли сарғиш, оч жигаррангли пластик идишда терини оқартирувчи 250 мл крем..

Огоҳлантириш тури: Жиддий

Тури: Истеъмол маҳсулотлари

 Огоҳлантирувчи давлат: НОРВЕГИЯ

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ИТАЛИЯ

Хавф тури: Кимёвий

Номи: Fade out cream

Русуми: O’Tentika

 Хавф: Маҳсулот таркибида симоб мавжуд (ўлчанган қиймати: 0,4 мг / кг).  Симоб танада тўпланиб, буйрак, мия ва асаб тизимига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, бу репродуктив тизим ва хомилага таъсир қилиши мумкин. Маҳсулот косметик маҳсулотлар тўғрисидаги қоидаларга мос келмайди.

Огоҳлантирувчи давлат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни сотишни тақиқлаш  

Ўров-идиши: Маҳсулот Сарғиш очжигарранг пушти картон қутида сотилади.

ХИНА МАҲСУЛОТИ

Тоифаси: Косметика

Маҳсулот номи: Хина маҳсулоти

Тавсифи: Танани бўяш ва вақтинча татуировка қилиш учун ишлатиладиган кукунли жигарранг хина бўёқ. Тўйларда совға сифатида бериш учун. Маҳсулот интернетда ҳам сотилган.

Огоҳлантириш тури: Жиддий

Тури: Истеъмол маҳсулотлари

 Огоҳлантирувчи давлат: Буюк британия

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ПОКИСТОН

Хавф тури: Кимёвий

Номи: Henna Cone Mehndy

Русуми: Malki Mumtaz

 Хавф: Маҳсулот таркибида фенол мавжуд (ўлчанган қиймати: 3,4%). Фенол коррозия чақиради, кўз ва терини қичитиши ёки шикастланишига олиб келиши ва мутаген(генларни ўзгартириши) бўлиши мумкин.  Маҳсулот косметик маҳсулотлар тўғрисидаги қоидаларга мос келмайди.

Огоҳлантирувчи давлат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни бозордан   чиқариш

 Ўров-идиши: Маҳсулот   конуссимон рангбаранг тасвирли картон қутига ёрлиғи билан жойланган  полиэтилен пакетда сотилади.