ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ТОК УРАДИ!

Бугунги кунда ҳаётимизни электр токисиз тасаввур қилиш қийин. Электр токи нафақат энергия манбаи, уй, ишхона, кўча ва майдонларимизнинг чароғонлиги кафолати, балки кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган, тирикчилик, уй-рўзғор ташвишларимизни ҳам енгиллаштирадиган сон-саноқсиз ускунаю-мосламаларимиз учун ҳам қувват манбаи.

“Диққат сифатсиз маҳсулот” рукнимизнинг бугунги сонини Кундалик ҳаётимизда фойдаланадиган, уйимизни чароғону, ташвишимизни енгилу-осон қиладиган, бироқ соғлигимиз ва ҳаётимизга хавф туғдирадиган электр ускуналариа бағғишлаймиз. 

USB АДАПТЕР(МОСЛАМА)

Маҳсулот: USB адаптер

Хабарнома тури: Жиддий хавфга эга маҳсулот

Номи: SMART CHARGER KIT

Тури: Эҳтиёж товарлари

Тавсифи: Оқ рангли USB мосламаси.

Хабарнома ХОРВАТИЯдан тарқатилган

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ХХР

Хавф тури: Электр ток уриши

Русуми: TREQA

 Хавф: Мосламада биринчи ва иккинчи (очиқ) занжирлар орасидаги масофа/тирқиш етарли эмас. Фойдаланувчи очиқ ток ўтувчи қисмларга тегиниб электр ток урушидан зарар кўриши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари Кўрсатмаси ва EN 60950-1 стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Огоҳлантирувчи мамлакат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни бозордан чиқариш ва маркетингига таъқиқ қўйиш.

 Ўров-идиши: Сариқ рангли картон қути.

ЭЛЕКТР ТОК УЗАЙТИРГИЧ

Маҳсулот: Электр ток узайтиргич

Хабарнома тури: Жиддий хавфга эга маҳсулотлар

 Тоифаси: Электр техника ва ускуналар

Тавсифи: Электр кучланишига қарши ҳимоя қатламига эга 4 та розеткали ток узайтиргич.

Хабарнома ПОЛЬША дан тарқатилган. 

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ХХР

Хавф тури: Электр ток уриши, ёнғин

Номи: 4-Way Socket

Русуми: TITANUM

Хавф: Маҳсулот электр токининг ўтаюқори юкланишига қарши ҳимояланмаган. Электр токининг ўтаюқори юкланишида маҳсулотнинг симлари ва корпуси қизиб , ёнғин чиқариши мумкин. Шунингдек симлари сифатсиз пайвандланган. Натижада пайванд узилиши ва фойдаланувчи уларга тегиб, электр ток урушидан зарар кўриши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари Кўрсатмаси ва EN 60950-1 стандарти талабига мувофиқ эмас.

Огоҳлантирувчи мамлакат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни йўқ қилиш ва бозордан чиқариш

Ўров-идиши: Полиэтилен ўрама.

ИНВЕРТОРЛИ ПАЙВАНДЛАШ УСКУНАСИ

Маҳсулот: Инверторли пайвандлаш ускунаси

Тавсифи: Кўчма инверторли пайвандлаш ускунаси

Хабарнома тури: Бошқа хавф даражаларига эга маҳсулотлар

Тоифаси: Электр техника ва ускуналари

 Хабарнома ПОЛЬША дан тарқатилган.

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ХХР.

Хавф тури: Электр ток уриши, ёнғин.

Номи: Spawarka Inwertorowa.

Русуми: INWERA.

Хавф: Маҳсулот вилкаси номинал электр токи қувват занжири ҳимоясига талаб қилинадиган номинал токдан паст. Бу эса вилка ёки қувват занжирининг бошқа қисмларининг куйишига, изоляциясининг шикастланишига ёки ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин.  Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари Кўрсатмаси ва EN 60950-1 стандарти талабига мувофиқ эмас.

Огоҳлантирувчи мамлакат томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни йўқ қилиш ва бозордан чиқариш.

 Ўров-идиши: Картон қути.

LED ЧИРОҚЛАРИ

Маҳсулот: LED чироғи

Тоифаси: Электр техника ва ускуналари

Тавсифи: Оқ LED чироғи, масофадан бошқариш пулти билан. Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Хабарнома тури: Жиддий хавфга эга маҳсулот

Хабарнома Великобританиядан тарқатилган

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ХХР.

Хавф тури: Электр ток уриши

Номи: LED RGB+W Bulb with Remote Control.

Русуми: ENERG.

Хавф: Чироқнинг шишаси қопқоғи ҳеч қандай воситасиз ечилади, бу эса ток ўтувчи қисмларнинг очилиб қолиши ва фойдаланувчи уларга тегиб, электр токи уриши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари Кўрсатмаси ва EN 62560 стандарти талабларига жавоб бермайди.

 Огоҳлантирувчи давлатлар томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни онлайн бозор рўйхатидан чиқариш ва охирги харидорлардан чақириб олиш.

Ўров-идиши: Оқ картон қути.