Ҳар замонда – бир замон деганларидек, бугунги кун ёшларини хоҳ кун чиқарда бўлсин, хоҳ кунботарда умргзааронлик қилишмасин деярли барча-барчасини қулоғида гўшак-қулоқчин билан кўрасиз… Баъзилари ҳатто уйқусида ҳам бу унсурни қулоқларидан мосуво қилишмайди денг.
Шунга яраша бу анжоми замоннинг тури, хили русуми ҳам турфача. Хўш уларнинг ҳаммаси ҳам безарарми… Мутахассисларимиз жаҳон бозорида таклиф қилинаётган қулоқчинларни ўрганиб кўришганда, қуйидагилар маълум бўлди.
Сиз азиз муштарийларимизни эса қулоқчин харид қилаётганингизда, ушбу русумдаги гўшаклардан эҳтиёт бўлишга чақириб қоламиз.
МИКРОФОНЛИ ҚУЛОҚЧИН
Тоифаси: Алоқа ва медиа ускунаси
Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот
Маҳсулот номи: Микрофонли стереогарнитура(қулоқчин)
Русуми: CL-AUD63033
Тавсифи: сариқ-оқ рангли қулоқчин (наушник). Маҳсулот интернет орқали ҳам сотилган.
Хавф тури: кимёвий, атроф-муҳит учун хавф
Хавф: Маҳсулотнинг металл қисми(кавшари) таркибида ортиқча миқдордаги қўрғошин мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 2,62% гача). Маҳсулотнинг пластик материалида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 18,8% гача). Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдиради, фталатлар эса болаларнинг репродуктив тизимини шикастлаб, соғлиғига зарар етказиши мумкин.
Ўров-идиши: пластик блистер.
Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси
Хабарнома Швециядан тарқатилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.
ҚУЛОҚЧИН
Тоифаси: Алоқа ва медиа ускунаси
Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот
Маҳсулот номи: New HD Sound Wired Headphones Over Ear Headsets Bass HiFi Sound Music Stereo Earphone Flexible
Русуми: номаълум
Тавсифи: қизил рангли қулоқчин. Маҳсулот интернет орқали сотилган.
Хавф тури: кимёвий, атроф-муҳит учун хавф
Хавф: Маҳсулотнинг металл қисми(кавшари) таркибида ортиқча миқдордаги қўрғошин мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 58,4% гача). Маҳсулотнинг пластик материалида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 0,13% гача). Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдиради, фталатлар эса болаларнинг репродуктив тизимини шикастлаб, соғлиғига зарар етказиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи мамлакат: номаълум
Хабарнома Швециядан тарқатилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.
СИМСИЗ ҚУЛОҚЧИН
Тоифаси: Алоқа ва медиа ускунаси
Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот
Маҳсулот номи: M3 Foldable Wireless Bluetooth Headphones Stereo Sound Support TF Card FM — Blue + White
Русуми: номаълум
Тавсифи: “bluetooth” орқали уланадиган, кўк ва оқ рангли симсиз буклама қулоқчин. Маҳсулот интернет орқали ҳам сотилади.
Хавф тури: кимёвий, атроф-муҳит учун хавф
Хавф: Маҳсулотнинг металл қисми(кавшари) таркибида ортиқча миқдорда қўрғошин мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 14,9% гача). Маҳсулотнинг пластик материалида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) мавжуд (ўлчанган қиймати: оғирлиги бўйича 13,7% гача). Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдиради, фталатлар эса болаларнинг репродуктив тизимини шикастлаб, соғлиғига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, таркибида қисқа занжирли хлорланган парафинлар (ҚЗХП) (ўлчанган қиймати оғирлиги бўйича 2,5% гача) мавжуд. ҚЗХП атроф-муҳитда сақланиб қолади, паст тўйинмасида ҳам организм учун заҳарли ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси
Хабарнома Швециядан тарқатилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.