РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛИШИ ЛОЗИМ

Ҳозирги глобаллашув даврида ҳар бир мамлакатда ўз халқи, истеъмолчиларини сифатсиз ва хавфли унсурлардан ҳимоя қилиш, хориждан келтирилган маҳсулотлар тўғрисидаги зарур  ахборотлардан хабардор бўлишини таъминлаш мақсадида маълум қоидалар ишлаб чиқилган.  Бу ҳол бутун дунёда қабул қилинган амалиёт. Мамлакатимизда ҳам худди шундай қоидалар умумий техник регламентлар шаклида  ишлаб чиқилиб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади ва маълум тайёргарлик муддати ўталгандан кейин амалга киритилади.    

  Департамент мутахассислари “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент (UzTR.490-022:2017) талаблари бажарилишини савдо расталарида ўрганишди. Натижада Россия давлатида ишлаб чиқарилиб, “MOS PROD TORG” МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган колбаса ва сосиска маҳсулотлари, юқорида ҳавола қилинган техник регламент амалга киритилганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, унга риоя қилинмасдан келтирилганлиги  маълум бўлди.

«Останкино-новый стандарт” МЧЖ, “Стародворские колбасы” ва      “Останкинский мясоперерабатывающий комбинат” (Россия) томонидан ишлаб чиқарилган колбаса ва сосиска маҳсулотлари ёрлиғида озуқавий қиймати (углеводлар миқдори) тўлиқ ёритилмаганлиги, ёрлиғини ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ва тамғаси Давлат тилида киритилмаганлиги аниқланди.

“MOS PROD TORG” МЧЖ номига мувофиқлик сертификатини белгиланган тартибга зид равишда расмийлаштирган сертификатлаштириш идораси масъул ходимларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.