Мамлакатимиз ички бозорида сотилаётган электротехника маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида Департамент мутахассислари томонидан светодиод чироқлари(лампочка) ва ёритгичлар(светильник) танлаб олиниб, меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун аккредитланган синов лабораториясига топширилди. Синовларда DUSEL, VERA ва VERAL бренди остида савдога чиқарилган светодиод чироқлари O`z DSt 2899:2014 давлат стандарти талабларига номувофиқ деб топилган бўлса, худди шу бренд остида мамлакатимизга олиб кирилган ёритгичлар тегишли ГОСТ МЭК 60598-1-2013 стандарти талабларига тўлиқ жавоб бериши маълум бўлди.