ҚЎҚОНДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

“EURO PRINT KOKAND” МЧЖ ва “INDARAMA KOKAND FERTILIZERS AND CHEMICALS” МЧЖ қўшма корхоналарининг ҳозирда тобора ёшариб бораётган қадимий Қўқон саноатида ўз ўрни бор. Ушбу корхоналарда замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу маҳсулотлар бугунги кунда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари бозорларида  ўз ўрнига эга бўлмоқда.

Департаментнинг Фарғона вилоятидаги ҳудудий мутахассислари  ҳамда “UzTEST” ДУК ва Ўз“ММИ” ДУК Қўқон филиаллари томонидан ушбу корхоналарда уюштирилган медиа-тур давомида ОАВ вакиллари ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қоғоз ва қатлама картон ҳамда қурама ўғит – суперфосфат тайёрлаш жараёнини кўздан кечириш билан бирга,   уларнинг Департамент, “UzTEST” ДУК ва Ўз“ММИ” ДУК билан самарали ҳамкорлигига ҳам гувоҳ бўлдилар.