Департамент мутахассислари йил бошида олган мўлжалларига мувофиқ республикамиз ишлаб чиқариш корхоналарида профилактика тадбирларини давом эттиришмоқда. Жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида мутахассисларимиз мамлакатимизнинг 2252 та (шундан, 1446 таси экспортёр) корхонасида бўлишиб, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида кўмак бериш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўрганишлар ўтказишди.
Мазкур ўрганишларда 432 та ҳолат(115 таси озиқ-овқат, 156 таси енгил саноат, 55 таси қурилиш, 2 таси электротехника, 4 таси чармсаноат, 43 таси қишлоқ хўжалиги, 14 таси кимё саноати, 4 таси машинасозлик ва металургия, 49 таси бошқа йўналишлар)да меъёрий ҳужжатлар жорий этилмаганлиги аниқланиб, корхона раҳбар ва мутахассисларига қонунчиликда белгиланган талаб ва жавобгарликлар хусусида тушунтиришлар берилди.
1266 та корхона (404 таси Озиқ-овқат, 318 таси енгил саноат, 166 таси қурилиш, 5 таси электротехника, 10 таси чармсаноат, 5 таси нефт ва газ, 222 таси қишлоқ хўжалиги, 40 таси кимё саноати, 6 таси машинасозлик ва металургия,
13 таси хизмат кўрсатиш, 77 таси бошқа йўналишларда) 4037 та меъёрий ҳужжат билан таъминланди.
144 та корхона (77 таси озиқ-овқат, 10 таси енгил саноат, 29 таси қурилиш, 4 таси нефт ва газ, 10 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси кимё саноати,
4 таси машинасозлик ва металлургия, 2 таси хизмат кўрсатиш, 4 таси бошқа йўналишлар)да 779 та ўлчов воситаси метрологик қиёслаш кўригидан ўтказилди.
97 та корхонада сертификатлаштириш ишларида амалий ёрдам кўрсатилди.
Профилактика тадбирлари давомида ўрганилган корхоналарнинг масъуллари соҳага оид барча қонун ва қарорлар билан таништирилди.