РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Департаментнинг Навоий вилоят бўлими, “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК Навоий филиали ҳамда “ЎзТест” ДУК Навоий филиали мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарори мазмун-моҳияти   юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ходимларга ушбу ҳужжатларнинг мазмуни ва ишлаб чиқарувчи ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар бўйича тушунчалар берилди. Тадбирда қабул қилинган фармон ва қарорнинг бандлари чуқур ўрганилиб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида режалар  белгилаб олинди.

Худди шундай йиғилишлар Департаментнинг Сирдарё ва бошқа вилоят бўлинмаларида ҳам ўтказилиб, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга ушбу ҳужжатларда белгиланган қулайлик ва имтиёзлар тушунтирилмоқда.