Нукусда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан  17 июнда Нукус олимпия захиралари коллежи ҳудудида ташкил этилган“Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ярмаркада мамлакатимизнинг 700 дан ортиқ  корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. 

Тадбирда Стандартлар институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази раҳбари М. Эргашев, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги давлат назорати бўйича департаментининг ҳудудий вакиллари, “UzTEST” ДУК ва “ЎЗММИ” ДК Қорақалпоғистон филиаллари раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг маълумотлар олиш ҳамда уларни харид қилиш бўйича шартномалар имзолаш имконияти яратилди.

 Ярмаркада мутахассисларимиз томонидан иштирок этувчи корхоналар вакилларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва мувофиқлигини баҳолаш масалаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240 Фармони ва ПҚ-5133-сонли қарори мазмуни ва моҳияти бўйича тушунчалар берилди.

18 июнь куни ушбу тадбирда “Ўзбекистон стандартлар институти” Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази раҳбари М. Эргашев  томонидан “Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар” мавзусидаги тақдимоти   режалаштирилган.

Тадбир босма оммавий ахборот воситалари   ва маҳалий телевидение орқали кенг ёритилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳудудий бош мутахассиси:                                         А.Қурбанов