САЙЁР УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6240-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133-сон  қарорида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида жойларда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 18 июн куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида бўлиб ўтди.

 Учрашувда Сирдарё тумани ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари М. Солиев, “ЎзММИ” ДК директори ўринбосари М.Джалилов, “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги” Давлат назорати Департаменти, “ЎзММИ” ДК ва “UzTest” ДУК ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирок этишиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларига батафсил  жавоб бердилар.

Худди шундай учрашув туманда фаолият кўрсатаётган “SIRDARYO MEGA LUKS” МЧЖ ҚК мутахассислари билан ўтказилди. Учрашувда  корхонада маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, уларни сертификатлаштириш, сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш ва ўлчов воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказиш йўналишларида мулоқот қилинди.